avatar
Куч
53.52
Рейтинг
+20.78

Osemoon Sitorehi Mansoor

Мақолалар

Музей – мозий кўзгуси

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

Музей – мозий кўзгуси


(Темурийлар тарихи Давлат музейи ҳақида)


 


«Тарих – халқ маънавиятининг асосидир»


И.А.Каримов


Ўтмишга теран назар ташласак, ҳалқимизнинг нақадар бой маданий меъросга эга эканлигига амин бўламиз. Моддий ва маънавий меъросимизни келажак авлодга етказишда музейларнинг ўрни беқиёс. Юртбошимиз ташаббуси билан муҳташам пойтахтимизнинг қоқ марказида қад ростлаган Темурийлар тарихи Давлат музейи ана шундай мўътабар масканлардан биридир.


Бугунги кунда Темурийлар тарихи Давлат музейи ўзининг улуғворлиги, темурийлар салтанатининг тарихий обидаларига монанд бетакрор меъморий ечими билан ҳамюртларимиз ҳамда хорижлик меҳмонлар эътиборини тортиб келмоқда. Бинонинг миллий меъморчилигимиз анъаналарига монанд ишланган тоқ ва равоқлари, олтин суви бериб зийнатланган нақшлар ҳар қандай кишини лол қолдиради. Бино ўрта асрлар, яъни темурийлар давридаги Шарқ ва замонавий архитектура услубларини ўзида мужассам этган. У катта айлана шаклида эга бўлиб, гумбази кўп қиррали, томи панжарали кўринишга эга. Очиқ айвонлари ва устунлари давр архитектурасига монанд қурилган. Ташқаридан бино ажиб нақшлар билан безатилган. Ўзида такрорланмас архитектурани мужассамлаштирган музей “Давлат ноёб илмий обьектлар рўйхати” га киритилган.


Музей экспозициясидан Амир Темурнинг шажараси, ҳокимият тепасига келиши, ҳарбий юришлари, дипломатик муносабатлари, савдо‑сотиқ, ҳунармандчилик, ободончилик, илм‑фанни ривожлантириш ва машҳур темурий ҳукмдорлар ҳақида ҳикоя қилувчи уч мингдан ортиқ экспонатлар (хариталар, қурол‑аслаҳалар, кумуш ва мис тангалар, миниатуралар, ноёб қўлёзмалар, кулолчилик, мисгарлик, заргарлик буюмлари, матолар) ўрин олган. Амир Темур ва темурийлар даврида меъморчилик санъатининг юксак ривожланганлигини акс эттирувчи меъморий обидалар ҳам намойишга қўйилган.


         XV асрда металл буюмлар, уй‑рўзғор буюмлари, асбоб‑ускуналар, қурол‑яроғлар кўплаб ишлаб чиқарилган. Самарқанд қуролсозлик марказига айланиб, совутсозлар маҳалласи қурилган. Шаҳарларда мис ва жездан буюмлар ва мис чақалар зарб қилинган. Амир Темур фармони билан Уста Иззоддин Исфаҳоний ясаган жез қозон ва шамдон ҳозирда Россиядаги Давлат Эрмитажида сақланмоқда. Темурийлар тарихи давлат музейида мазкур экспонатларнинг нусхалари мавжуд.


Заргарлар олтин, кумуш ва жез қотишмаларидан нафис зеб‑зийнат буюмлари ясаганлар. Олтин ва кумуш гардишли, қимматбаҳо тошлар қадалган идишлар сиртига нақш ва ёзувлар ишланган. Музейда сақланаётган зеб‑зийнат буюмлари, шиша идишлар темурийлар даврида заргарлик санъатининг такомиллашганидан далолат беради.


Бу даврда кулолчилик энг сертармоқ соҳа бўлган. XIV-XV асрларда сирли сопол бадиий ранг‑барангликда турли соҳаларда ишлатилган ва турли буюмлар ясалган. Темурийлар тарихи Давлат музейида сақланаётган ноёб экспонатларнинг аксарияти кулолчилик буюмларидан иборат. Темурийлар даврида маданиятнинг юксалиши бадиий ҳунармандчиликнинг турли шаклларида намоён бўлди. Амалий санъатнинг кулолчилик тури учун яшил, зангори тусдаги ёрқин сир устига содда ўсимликсомон нақшларни қора бўёқлар билан туширишга ёки уйдирма гуллар ишланиши, бу даврда пайдо бўлган оппоқ идишларга сир устидан кобалт ёрдамида нақш берилиши янгилик эди. Сопол буюмлардаги нақшлар мўйқаламда чизилган. Олдинги асрларда сопол буюмларига кулол‑рассом турли услубда оч‑ҳаворангдан то ложувардга қадар рангларни қўллайди. Темур ва темурийлар даврининг амалий санъат турларидан тўқимачилик, гиламдўзлик, каштачилик юксак санъат даражасига кўтарилди.


Темурийлар даврида хаттотлик санъати ҳам ўзининг юксак чўққисига чиққан эди. Хаттотлик – қўлёзма адабиётнинг ажралмас қисми бўлган. Хаттотлик санъати тараққиётига XV асрда анъанавий насхи, куфий, деворий хатлари билан бирга пештоқларни безовчи сулс ва тезкор настаълиқ ноёб қўлёзма асарлар кўчириладиган махсус устахоналар китоботчиликнинг равнақига ижобий таъсир кўрсатди.  “Темурийлар давлатининг дипломатик муносабатлари” номли бўлимда дипломатик алоқаларга бевосита дахлдор тарихий мактубларнинг нусхалари бўлиб, Амир Темурнинг Йилдирим Боязидга йўллаган мактуби, Йилдирим Боязиднинг Амир Темурга йўллаган мактуби, Амир Темурнинг Франция қироли Карл VI га йўллаган мактуби, Карл VI нинг Амир Темурга йўллаган мактуби, Шоҳрух мирзонинг Миср ҳукмдорига йўллаган мактублари, Султон Ҳусайн Бойқаронинг Узун Ҳасанга йўллаган мактубларининг мавжудлиги темурийлар даврида дипломатик алоқаларинг яхши йўлга қўйилганидан далолат беради. Бундан ташқари, ҳунармандчилик буюмларида ҳам хаттотлик санъатидан ниҳоятда усталик билан фойдаланилган. Бу даврда миниатура ва рассомчилик мактаби ташкил топди. Ҳозирда музейда сақланаётган кўчирма‑хомаки миниатура нусхалари XIV-XV асрларга оид бўлиб, уларда алоҳида шахслар, дарахтлар, гуллар, кичик композициялар, нақшларда чизиқлар уйғунлиги, ҳаракатлар аниқлиги, қиёфаларнинг ўз ўрнида жойлаштирилиши билан ажралиб туради. Музей экспонатлари қаторидан жой олган «Искандар султон толеъномаси», Алишер Навоий асарларига ишланган миниатура, «Тоғдаги қалъанинг олиниши», «Самарқанд бозори» каби миниатуралар ҳар қандай кишини лол қолдириши табиий.


Амир Темур қиёфаси тириклик вақтида акс этган миниатуралар ҳали топилмаган. Асл ҳолатига яқин суратлар “Зафарнома” нинг дастлабки кўчирилган нусхаларида учрайди. Дастлаб Мирак Наққош бошлаган ва Беҳзод якунлаган миниатурада бой композиция ва сержило бўёқларнинг уйғунлиги ажралиб туради. 


Музейдаги “Жаҳон ҳазиналаридаги Темурийларга оид жавоҳирлар” кўргазмасидан Россия, Туркия, АҚШ, Франсия, Англия каби давлатларда сақланаётган Темурийлар даврига оид қимматбаҳо ашёлар – Мирзо Улуғбек, Султон Ҳусайн мирзо номи ёзилган пиёлалар, Мироншоҳнинг узук‑муҳрлари ҳамда ўша давр бадиий ҳунармандчилик буюмларининг нусхалари ўрин олган. Жумладан, Санкт‑Петербургдаги давлат эрмитажида сақланаётган Мироншоҳ Мирзо ҳамда Гавҳаршодбегим узук‑муҳрларининг нусхалари яратилиб, музейга совға қилиниши экспонатларнинг янада бойишини таъминлади.  


Шу билан бир қаторда музей хазинасини Франциядаги Лувр музейи томонидан совҳа қилинган Амир Темур сиймосининг нусхалари, Эрон элчихонасидан Амир Темур ва темурийларнинг қўшни давлат ҳукмдорлари билан ёзишмалари, Ҳиндистон элчихонасидан  бир нечта қўлёзма саҳифаларидан нусхалар, Покистон, Хитой элчихоналари, Малайзия, Қозоғистон, Россия, Грузия, Туркия ва бошқа давлатлар, шунингдек, юртдошларимизнинг совғалари янада бойитган.


Темурийлар тарихи давлат музейига хорижий давлатларнинг арбоблари, расмий делегациялар ҳам ташриф буюрмоқда. Улар Амир Темур ва темурийлар даври тарихи билан танишиб, «Музейнинг фахрий меҳмонлар китоби» га ўзларининг таассуротларини, самимий дил сўзларини ёзиб қолдирмоқда. Мана шу ёзувлар асосида музейда «Имзолар» кўргазмаси ташкил этилган.


«Ҳар бир авлод аждодлар яратган маънавий бойликларни муттасил ўзлаштирмоғи ва шулар асосида замонага мос маънавий ҳаётни яратмоғи лозим», деган эди академик Азиз Қаюмов. Дарҳақиқат, аждодларимиздан бизга меърос бўлиб қолган маънавий меъросни қандай бўлса, шундайлигича асраб, келажак авлодга етказиш бизнинг вазифамиз. Темурийлар тарихи давлат музейи истиқлол шарофати билан тикланган тарихий ҳақиқат бўлиши билан бирга, бой тарихимиз  ва буюк келажагимизни боғловчи маънавий ришта, озод ва обод Ватанимизнинг, куч‑қудратимиз  ва эзгу мақсадларимизнинг гўзал рамзи ҳамдир. 


 


Ситора МАНСУРОВА


Тошкент Ислом Университети талабаси

Таъбир

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

       Бугун қайси шоир ёки ёзувчининг Чўлпон ёхуд Қодирийчалик салоҳияти ва ғайрати бўлса, у, ижод эркинлиги боис, албатта, юксак адабий мақсадларига эришади.


   Аммо ижод эркинлиги ҳамда демократия туфайли адабий муҳитда кулгили ва ачинарли воқеалар тез-тез, ҳатто, муттасил содир бўлиб туради. Яъни, барча замонларга мансуб айрим даъвогарлар, истеъдоди бўлмагани ҳолда, мавжуд имкониятлардан тўла фойдаланадилар: ўзларини реклама қилишади. Бозор иқтисодиёти даврида эҳтимол бу жуда муҳимдир, лекин реклама адабий муҳитда умуман самара бермайди. Аммо улар ўзлари кўзлаган мақсадга ҳеч қачон етолмасалар ҳам, қайсидир маънода, маълум бир натижага эришадилар.



Кеling, salomlashishni o’rganamiz...

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

Do’stlar, yaxshilarni avaylab saqlang,


Salom degan so’zning salmog’in oqlang.


                               (Маqsud Shayxzoda)


 


    Insonlar salom-alik orqali, avvalo, odob-axloqini, xushmuomalalisini namoyon etadi. Shu bois “Assalomu alaykum” iborasi ko’pgina davlatlarda qo’llaniladigan sharqona hurmatning bir ifodasi sifatida alohida ahamiyatga ega. Aytib o’tilgan bu ibora  ma’nosini ko’pchilik bilmasa-da, u kundalik hayotimizga singib, axloqiy me’yorga aylanib ketgan.


     Кunlarning birida bekatda avtobus kutayotgandim. Atrof gavjum. Hamma o’zi bilan o’zi ovora. Shunday bo’lsa-da, bir voqea e'tiborimni  tortdi. Chamasi, ellik-ellik besh  yoshlar atrofidagi kishi qo'l telefoni orqali  suhbatni yakunlab, bekatdagi o’rindiqlarning biriga o’tirdi. Shu payt bir o’smir yigit “Assalomu alaykum”, – deya unga salom berdi. U alik olish o’rniga bosh silkib qo’yish bilan kifoyalandi, xolos. Yigit xijolat bo’lganicha, bekatda to’xtagan avtobusga chiqdi… 



Оила – экологик тарбиячи

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

Оила – экологик тарбиячи


 


Бугунги кунда инсоният томонидан биосферага кўрсатилаётган таъсирни тартибга солиш, ижтимоий тараққиёт билан қулай табиий муҳитни сақлаб қолишнинг ўзаро таъсирини уйғунлаштириш, “табиат ‑ инсон ‑ жамият” узвий занжирининг ўзаро муносабатларида мувозанатга эришиш муаммоси борган сари долзарб бўлиб қолмоқда.


Мазкур муаммони ижобий ҳал этилиши, аввало, оиладаги тарбияга боғлиқ ҳисобланади. Негаки, ўсиб келаётган ёш авлоднинг онгида табиатга нисбатан маъсулиятли ёндашув, унинг бойликларини сақлаш ҳамда уларни авайлаб‑асраш тўғрисида қайғуриш каби эзгу фазилатлар ОИЛА деб аталмиш муқаддас қўрғонда шаклланади.


Ҳар бир инсоннинг шахс сифатида камол топишида оиланинг аҳамияти катта. Оила аъзоларининг бир-бирлари билан руҳан яқинликлари, бир-бирларининг ўй-фикрлари, орзу-истаклари оилавий ҳаётнинг мувозанатини таъминлайди. Улар ўртасида юзага келувчи соғлом психологик муҳит болаларнинг ҳар жиҳатдан баркамол бўлиб вояга етишишларида муҳим ўрин тутади. Оила маконида фарзандларнинг улғайиши ҳам атроф‑муҳит, экология билан боғлиқ омилларнинг таъсири остида бўлади.


Экологик тарбияни шакллантириш муаммоси аллақачон миллий ва минтақавий доирадан чиқиб, бутун инсониятнинг умумий муаммосига айланган. Табиат ва инсон муайян қонуниятлар асосида ўзаро муносабатда бўлади. Дарҳақиқат, немис олими В.Дернгольц таъкидлаганидек: «Экологик маданиятни тарбиялаш – инсон мавжудлигининг шартидир».


Турли ёшдаги кишиларни қамраб олувчи дифференциаллашган экологик таълим ва тарбиянинг дастлабки элементлари оилада мужассамлашган. Дастлаб оилада ўсиб келаётган ёш авлоднинг атрофимизни ўраб турган табиат тўғрисидаги маданий қарашлари шакллана бошлайди. Бошқача айтганда, ота-оналар ва бошқа оила аъзоларининг атроф муҳит тўғрисидаги фикрлари, амалий ҳаракатлари болаларда табиатга нисбатан ҳурмат ҳиссини, экологик маданиятни тарбиялайди.


Ўзбек оиласига хос бўлган маданият, тартиб‑интизом замирида азал‑азалдан шаклланиб келган анъаналар, тарихий илдизлар мужассам. Халқ оғзаки ижодида, яъни достонлар, эртаклар, асотирлар, мақоллар ва маталларда, қўшиқ ва лирик шеърларда, ҳатто туркий қабила ва халқларнинг энг қадимий адабий ёдгорликларида ҳам табиатни, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тарғиб қилинган. Уларда ер, сув ва ҳаво ҳаёт манбаи экани, асоссиз табиат бойликларини исроф қилиш, ер, сув, ўсимлик ва ҳайвонларни нест-нобуд қилиш миллий удумларимизга, одоб-ахлоқ қоидаларига, қадриятларимизга зид экани таъкидланган.


Халқимизда бир мақол бор: “Қуш уясида кўрганини қилади”. Буни бежизга келтирмадик. Ҳар бир оиладаги атроф‑муҳитга бўлган муносабат, хатти‑ҳаракатлар фарзандларнинг онгида хоҳ ижобий бўлсин, хоҳ салбий, ўз таъсирини кўрсатади, албатта. Масалан, шаҳарлардаги кўп қаватли уйлар атрофида чиқиндиларнинг тўпланиб қолганига бот‑бот гувоҳ бўламиз. Атрофдаги дов‑дарахтларга ҳам лоқайд муносабатда бўлишлик ачинарли ҳол, албатта. Маълумки, дарахтларнинг шаҳар ҳавосини тозалашдаги роли каттадир. Чунончи, ўртача катталикдаги дарахт 25 соат орасида 3 кишининг нафас олиши учун талаб этиладиган кислородни ишлаб чиқаради. Нина баргли дарахтлардан ташкил топган бир гектар майдон бир йилда 40 тонна, баргли дарахтлар эса 100 тонна чангни ушлаб қолиши ҳам айни ҳақиқат. Шундай экан, оилавий равишда кўкаламлаштириш тадбирларида иштирок этиш, болаларни жонли табиат билан кенгроқ таништирувчи саёҳатлар уюштириш, уларда дарахт ва ўсимликга нисбатан эҳтиёткорлик ҳиссини тарбиялайди. Айниқса, миллий байрамларимиз арафасида анъанавий тарзда ўтказилаётган ободонлаштириш ва тозалик ойлиги, умумхалқ хайрия ҳашарлари сингари хайрли ишлар таъсирида ёш авлоднинг онгида экологик тарбияни шаклланиши билан бир қаторда, эстетик ҳиссиётлар ҳам ривожланиб боради.


Экологик тарбиянинг таянчи кишиларнинг табиатга бўлган муносабати билан характерланади. Статистик маълумотларга кўра, турли касалликлар, шунингдек, ўпка раки, бронхит каби касалликларининг тарқалиш даражаси бугунги кунда инсонларнинг табиатга нисбатан салбий таъсири натижасида юзага келмоқда. Буни олдини олиш учун биринчи галда оилада экологик маданиятни, тарбияни шакллантириш лозим.


Инсон учун оила жамоасида ва жамиятда уйғун ҳаёт кечириш табиат билан ҳамоҳанг яшаш каби муҳимдир. «Табиат-инсон-жамият» занжири муносабатларида инсоннинг табиатни асраб-авайлаши, унинг экологик маданиятига, экологик ижтимоийлашувига боғлиқ бўлиб, жамият тараққиётининг мезонига айланди. Юртбошимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек: «Бу дунёда табиатда ҳам, жамиятда ҳам бўшлиқ бўлмайди. Қаердадир бўшлиқ пайдо бўлдими, ҳеч шубҳасиз, уни албатта кимдир тўлдиришга ҳаракат қилади”. Бу, айниқса, оила аъзолари хатти-ҳаракатларида, турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зиён-заҳмат етказмай муносабатда бўлишида акс этади. Шу боис оилада экологик маданият ва тарбияни ривожлантириш ҳар бир ўсиб келаётган баркамол авлодга атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масъулиятини оширади.


Зеро, бемисл ажойиб табиатимизга ҳамда атроф-муҳитга онгли ва тежамли муносабатда бўлиш, сувдан, ердан ва табиатнинг бошқа ноёб неъматларидан оқилона фойдаланиш азалдан халқимизга хос эзгу фазилатлардан биридир.


Ситора МАНСУРОВА


Тошкент Ислом Университети 3‑босқич талабаси

Erkin yosh avlodlar senga zo'r qanot

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

 Olloh yorug’ etsin guldek yuzingni ,


Barkamol avloding durdek ko’zingni.


Qari-pari  sohiblari  duo so’zingni ,


Aziz vatan  yosh avloddan senga zo’r qanot.


 


Tavallud topibman shu zaminingda,


Nafas olayapman hamon bag’ringda.


O’ynab kulayapman arshing  ostida ,


Erkin yosh avloddan senga zo’r qanot.


 


 Muhabbat, sadoqat, vafo bobida,


Mehr  jilolar-u joziba haqda.


Shoirlar qalamkashlar  teng  kelmas elim,


O’lmas, g’azal, dostonlar-u tik qaddim belim.


 


Go’zal shaxrim musaffo tong hidinga sadqa,


Ilxombaxsh  qalb sohiblari  tilinga sadqa.


Butun shoir ulamolar yozib bitmagan ,


Kalomimdan ataganim shu bo’ldi qatra.


 


Mullanafas islomim jo’sh urgan qonim.


Tilimda har tong shu on serquyosh bolim,


Hur kelajak Sitorang olmoqda ta’lim,


Senga berilmoqda jon va yana barim.


 


Umiminsoniy xalqim belda belbog’im,


Boshda atlas doppiy-u qo’ldachi torim.


Hur madhim, umrboqiy qoshiq yor-yorim,


Muqaddas burch vatan  himoyanga bo’lsin tayyorim.


 (davomi bor...)


Mansurova Sitora


Религиоведение yo'nalishi 3 kurs talabasi 

Kitob “moda”dan chiqdimi?

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

 Jamoat transportida ketayotsam, oldingi o'rindiqdagi ikki bolaning suhbati qulog’imga chalinib qoldi:


— Referat yozishim kerak. Tarix kitobingni berib tur!


— E-e, kitobni nima qilasan, “moda”dan chiqdi-yu, undan ko'ra  internetdan tayyorini ol...


Yaqinda darslarga tayyorgarlik ko'rish maqsadida do'stimnikiga bordim. U meni avtobus bekatida qarshi oldi. U kitob varaqlab vaqt ketkazgandan ko'ra ma'lumotlarni internetdan olishimiz mumkinligini aytib, bekat qarshisidagi “Internet Cafe” sari ravona bo'ldi. Ortidan ergashdim...



Қўғирчоқ – овунчоқ бўла оладими?

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

Қўғирчоқ – овунчоқ бўла оладими?


 


                                                                                                                                                      


   Бугунги глобаллашув шароитида тараққиёт шиддати кун сайин ортмоқда. Ёш авлод ҳам шунга монанд тарзда ўсиб камол топмоқда. Телевидение, компьютер, интернет, замонавий технологиялар уларнинг ҳаётига, дунёқарашига катта таъсир кўрсатаётир. Ҳар бир ижтимоий ҳодисанинг салбий ва ижобий томони бўлгани каби, глобаллашув ҳам бундан мустасно эмас.       


    Болаларнинг ўз дунёси бор. Шу билан бирга уларнинг фикрини, дунёқараши  бир сабаб ўзгариб кетиши ҳеч гап эмас. Ёш авлоднинг дунёқарашини шакллантириб, камол топишида қўғирчоқ ва ўйинчоқларнинг аҳамияти катта.